4 Ноябр 2025 72

Ўзбекистон чемпионати совриндорлари тақдирланишди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда Ихтиёр Ботиров (-55 кг), Исломжон Баҳромов (-63 кг), Шаҳзод Қўчқоров (-72 кг), Азим Соатуллаев (-82 кг) ва Қодир Жалилов (-92 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизни қутлади ва уларнинг келгуси фаолиятида омад тилади.

Text to speech