4 Ноябр 2025 137

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олгани ҳақида маълум қилган эдик. Бироз аввал ушбу мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирок этиб, курашчиларга омад тилашди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги мамлакат биринчилигида 200 нафарга яқин курашчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Дастурга кўра, бугун ва эртага 5 тадан вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинади.

Text to speech