1 Ноябр 2025 196

Хайр, Баҳрайн! Салом, Тошкент!

Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, мазкур тадбирда Тошкент 2029 йил IV Осиё ёшлар ўйинларини қабул қилиши расман эълон қилинди.

Маросимда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, шунингдек, МОҚ раҳбарияти иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз номидан Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров Ўйинларнинг келгуси мезбони сифатида расмийлардан ООКнинг байроғини қабул қилиб олди.

Text to speech