31 Октябр 2025
507
Тошкент — IV Осиё ёшлар ўйинлари мезбони
Баҳрайнда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг 101-Ижроия қўмитаси йиғилишида Тошкент 2029 йилги IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Бугун III Осиё ёшлар ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида бу ҳақида расман эълон қилинди. Демак, Ўзбекистон яна 4 йилдан кейин қитъамизнинг энг кучли ёш спортчиларини ўзида жамлайди.
