28 Октябр 2025
416
Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Сербиянинг Нови Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида маҳоратли эркин курашчиларимиздан бири Умиджон Жалолов -65 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, мазкур мусобақада ҳамюртларимиз барча йўналишларда 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғаришди.



