27 Октябр 2025 526

Светлана Осипова жаҳон чемпионатларидаги учинчи медалига эга чиқди

Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи медалига сазовор бўлди. Финалгача Хитой Таипейи, Жанубий Корея ва Хитой вакилларини мағлуб этган Светлана Осипова (+73 кг) ҳал қилувчи баҳсда туркиялик Нафиса Кушга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Бу Осипованинг жаҳон чемпионатларидаги учинчи медали бўлди. Бунгача унинг ҳисобида дунё биринчиликларининг 1 тадан олтин ва кумуш медаллари бор эди.

Text to speech