26 Октябр 2025
548
Баҳрайн-2025: Музаффар Норхўжаев ҳам Осиё ёшлар ўйинлари чемпионига айланди
Баҳрайндан хушхабар давом этади. Муай-тайчимиз Музаффар Норхўжаев Ўзбекистон делегацияси учун яна бир қимматли олтин медални келтирди. 17 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасидаги -54 кг вазн тоифасининг финалида ҳамюртимиз камбоджалик рақибидан устун келди ва олтин медални қўлга киритди.
