26 Октябр 2025 534

Жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга Президент совғаси топширилди

Бугун Ўзбекистон МОҚда оғир атлетика бўйича Норвегияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ ва мамлакат оғир атлетика федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Дунё биринчилигида 3 та олтин медални қўлга киритиб, -110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликка эришган Акбар Жўраев тегишли ҳукумат қарори асосида Президент совғаси – БЙД автомобили ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур йўналишда 2 та бронза медалига сазовор бўлган Руслан Нурудинов ва спортчиларимизнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.

Text to speech