26 Октябр 2025 426

Жаҳонгир Худойбердиев жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди. -54 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиев бронза медали соҳибига айланди.

Саралашда Таиланд, Мексика, Швеция ва Италия вакилларини мағлуб этган юртдошимиз ярим финалда жанубий кореялик рақибига имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Text to speech