30 Сентябр 2025 719

Жаҳон сумо афсонаси Хакухо Сё Ўзбекистон МОҚга ташриф буюрди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов таниқли сумо курашчиси, бир қатор йўналишлар бўйича “Гиннеснинг рекордлари” китобига кирган Хакухо Сё ва Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси фахрий консули Бехбат Содонов билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда меҳмонларга Ўзбекистон сумо федерацияси расмийлари ҳамроҳлик қилишди. Учрашув давомида мамлакатимизда сумони янада оммавийлаштириш, спортчиларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини кўпайтиришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Text to speech