30 Сентябр 2025 625

Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларига эга чиқди.

Эркаклар ўртасида 1500 метрга эркин усулда сузиш йўналишида Иля Сибирсев 15:23.35 дақиқа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш дастурида Игор Мялин ва Вячеслав Качанов бронза медалларига сазовор бўлишди.

Text to speech