30 Сентябр 2025 578

Нурудинов ва Жўраев жаҳон чемпионатида қайси куни иштирок этиши маълум

Хабар қилганимиздек, 2-11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фьорде шаҳрида ўтказиладиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этишади. Ҳар икки спортчимиз бўлажак мусобақада -110 кг вазн тоифасида супага чиқишади.

Маълум бўлишича, атлетларимизнинг иштироки 10 октябрь санасига белгиланган. Беллашувларнинг бошланиши эса Тошкент вақти билан 22:30 га тўғри келади.

Text to speech