28 Сентябр 2025
488
Оғир атлетикачиларимиз бўлажак мусобақаларга Чирчиқда тайёрланишмоқда
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлажак мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев 2-11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига, терма жамоанинг қолган аъзолари ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланишмоқда.
Чирчиқ шаҳрида ўтаётган машғулотлар давомида мураббийлар штаби спортчилар билан махсус техник ҳаракатлар устида ишламоқда.
