29 Сентябр 2025
496
МДҲ ўйинлари: Дастлабки олтин медаль стенддан отиш дастурида қўлга киритилди
Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси дастлабки медалларига эга чиқмоқда. Мусобақадаги биринчи олтин медални стенддан отиш йўналишинг трап дастурида Азамат Қаюмов келтирди.
Ҳозиргача делегациямиз аъзолари сузиш, самбо, стол тенниси, таэквондо ВТ баҳсларида ҳам бир қанча медалларни нақд қилишди.
Кун якуни бўйича тафсилотлар билан келгуси хабарларимизда маълум қиламиз.
