30 Сентябр 2025
723
Бир гуруҳ мураббийлар “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа мутахассисларига “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонини топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Спорт фахрийлари кенгаши раҳбарияти иштирок этди.
Расмийлар ўзбек спортининг бугунги муваффақиятлари йўлида хизмат қилаётган тренерларни яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад ва зафарлар тилашди.









