28 Сентябр 2025 677

Зайнаб Дайибекова Бельгиядаги турнирда бронза медалини қўлга киритди

Бельгиянинг Гент шаҳрида қиличбозлик бўйича “Flemish Open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашган саблячимиз Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.

Ярим финалгача етиб борган ҳамюртимиз финал остонасида франциялик Луиз Клейнга 12:15 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун ушбу дастурдаги йигитларимиз ўз имкониятларини синаб кўришади.

Text to speech