27 Сентябр 2025 677

Термизда “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ўтказилди

Сурхондарё вилоятида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган эркаклар -66, -81 ва +90 кг, аёллар эса +70 кг вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Соврин жамғармаси умумий 200 миллион сўмни ташкил этган турнирда Бобур Ваджиев (-66 кг), Алимардон Абдулаҳадов (-81 кг), Муҳаммадали Тангриев (+90 кг) ва Шоҳиста Назарова (+70 кг) ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди.

Text to speech