27 Сентябр 2025 657

Шаҳрам Аҳадов Циндао Гран-присида кумуш медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтаётган Гран-при турнирида кумуш медаль соҳибига айланди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда япониялик Юдай Танакага имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Text to speech