26 Сентябр 2025 665

Илк бор моунтинбайк бўйича профессионал мусобақа ўтказилди

24-25 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида моунтинбайк бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, бу велоспортнинг мазкур йўналиши бўйича юртимизда профессионал спортчилар ўртасида ташкил этилган дастлабки мусобақа бўлди.

Ушбу турнир давомида Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) томонидан жалб этилган эксперт Беатрис Лажава маҳаллий мутахассисларга ташкилий ишлар тайёргарлик борасида муҳим кўрсатмаларни бериб борди. Якунда катталар ва турли ёш тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинди.

Text to speech