26 Сентябр 2025
623
Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича Миссия раҳбарлари учун семинар ўтказилди
23-25 сентябрь кунлари Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан Ўйинларга тайёргарлик бўйича Миссия раҳбарлари учун семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон МОҚ номидан Халқаро алоқалар ва протокол департаменти директори Камолиддин Эргашев қатнашди.
Семинар давомида Япония бўлажак мусобақага қай даражада тайёргарлик кўраётгани, Ўйинлар дастури, транспорт-логистика хизмати ва бошқа йўналишлар бўйича батафсил маълумот берилди. Шунингдек, беллашувларни қабул қилувчи ареналар, делегация аъзоларининг яшаши учун ажратилган меҳмонхона ва бошқа бинолар бўйлаб экскурция ҳам ташкил қилинди.













