24 Сентябр 2025 629

Сузувчиларимиз Тошкентда Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

28 сентябрь – 10 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.

Режага кўра, жамоа 26 сентябрь куни Ҳиндистонга йўл олади. Қитъа биринчилигида Иля Сибирсев, Роман Беркович, Абдулазиз Абдумажидов ва Анастасия Зелинская юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Text to speech