24 Сентябр 2025 698

Ўзбекистон делегацияси МДҲ ўйинларига жўнаб кетди

25 сентябрь – 9 октябрь кунлари Озарбайжонда навбатдаги МДҲ ўйинлари бўлиб ўтади. Тунда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга йўл олди.

Габала, Ганжа, Гёйгёл, Мингячевир, Шеки, Ханкенди, Евлах шаҳарларида ташкил этиладиган Ўйинларда делегациямиз 23 та спорт турида (стол тенниси, стенддан отиш, бадминтон, футбол, ўқ отиш, сузиш, волейбол, эркин кураш, аёллар кураши, юнон-рум кураши, баскетбол 3х3, қиличбозлик, самбо, дзюдо, таэквондо WT, академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, каратэ, бадиий гимнастика, трамполин, човгон, камондан отиш, бокс) 254 нафар атлет билан қатнашиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада спортчиларимизга омад тилайди.

Text to speech