24 Сентябр 2025 693

Дзюдочиларимиз Циндао ва Прага турнирларида иштирок этишади

Жорий ҳафта якунида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 та халқаро мусобақада иштирок этади. Дастлабки гуруҳ Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Гран-при (26-28 сентябрь) мусобақасида қатнашса, яна бир таркиб Чехиянинг Прага шаҳрида “Prague European Open 2025” (27-28 сентябрь) турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Синдао Гран-приси учун таркиб:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
+100 кг: Алишер Юсупов

Прага турнири учун таркиб:
Эркаклар:
-60 кг: Баҳром Ботуров
-73 кг: Замохшари Бекмуродов
-73 кг: Абдураҳим Нутфуллаев
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-100 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Text to speech