23 Сентябр 2025 764

Велоспортчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашмоқда

Айни кунларда Руанданинг Кигали шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Самира Исмоилова стартга чиқади. Спортчимиз ёшлар ўртасида 18.3 км масофада кечадиган яккалик шахсий вақт пойгаси дастурида беллашади.

Мазкур дунё биринчилигида қатнашадиган терма жамоамиз аъзоларининг чиқиши ҳақидаги маълумот:
26 сентябрь: Муҳриддин Саппаров, ёшлар ўртасида гуруҳ пойгаси;
26 сентябрь: Никита Светков, У23 тоифасида гуруҳ пойгаси;
27 сентябрь: Янина Кускова, аёллар ўртасида гуруҳ пойгаси;
28 сентябрь: Муроджон Холмуродов, эркаклар ўртасида гуруҳ пойгаси.

Text to speech