22 Сентябр 2025
945
Ойбек Касимов Венгрия элчиси билан учрашди
Бугун МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Йожеф Рожани қабул қилди. Учрашувда спорт бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жаноб Рожа ўзбек спорти сўнгги даврда улкан ўсишга эришаётганини эътироф этган ҳолда ҳар икки мамлакатнинг ушбу йўналишдаги алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Ўз навбатида, Ойбек Омилович жамоавий ва сув спорти турларида Венгрия тажрибасини ўрганиш фойдали бўлишини таъкидлади.
Учрашувда футбол бўйича терма жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мутахассислар алмашиш каби мавзулар кўриб чиқилди.






