22 Сентябр 2025 754

Спорт гимнастикаси мураббийлари учун ўтказилган семинар якунланди

Навоийда спорт гимнастикаси бўйича маҳаллий мураббийлар учун ташкил этилган ўқув семинари ниҳоясига етди. Ушбу тадбир ХОҚ Олимпия бирдамлиги лойиҳасининг қўллаб-қувватлаши билан Халқаро гимнастика федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда 28 нафар мураббий иштирок этди. Уларга россиялик эксперт Михаил Воронин назарий ва амалий машғулотлар орқали замонавий методикалар асосидаги билимлари билан сабоқ берди. Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим қилинди.

Text to speech