20 Сентябр 2025 891

Алишер Ғаниев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг финал баҳсида иштирок этди.

-60 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Айдос Султангалига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Text to speech