19 Сентябр 2025
737
Баҳрайн-2025: Оғир атлетикачиларимиз Осиё ёшлар ўйинларига тайёрланишмоқда
Келаси ой Баҳрайнда ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларига Ўзбекистон делегацияси катта тайёргарлик олиб бормоқда. Ҳозирда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Чирчиқ шаҳрида бўлажак мусобақага ҳозирлик кўряпти. Баҳрайн-2025 Ўйинларида жамоамиз 12 нафар спортчи билан қатнашиши кўзда тутилган.





