18 Сентябр 2025 1359

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

Август ойида мамлакатимиз бўйлаб "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг иккинчи босқич беллашувлари ташкил этилган эди. Бугун пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида Тошкент шаҳрида ўтказилган баҳсларнинг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва ёш спортчилар иштирок этишди.

Расмийлар барча ғолибларни эришган натижалари билан қутлаб, уларга мусобақанинг кейинги босқичи – Президент Олимпиадасида ҳам юқори натижалар кўрсатишларини тиладилар.

Text to speech