18 Сентябр 2025 671

Юнон-рум курашчиларимиз ҳам жаҳон чемпионатида баҳсларга киришмоқда

Бугундан Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши беллашувлари бошланади. Кун давомида 3 нафар «классик» курашчимиз саралаш босқичида гиламга чиқади.

Саралаш:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров – Жунски Ю (Корея Республикаси)
-77 кг: Арам Варданян – Роберт Фритш (Венгрия)
-82 кг: Жалғасбай Бердимуратов – Вонжонг Сун (Корея Республикаси)

Ортда қолган кун гиламга чиққан қизларимиздан Шоҳида Аҳмедова бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Унинг бу йўлдаги дастлабки рақиби германиялик спортчи бўлади.

Ўтиш босқичи:
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Аннике Велде (Германия)

Text to speech