17 Сентябр 2025
729
Навоийда гимнастика мураббийлари учун семинар ўтказилмоқда
Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида спорт гимнастикаси бўйича ўқув семинари бошланди. Тадбир Халқаро Олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги лойиҳаси, Халқаро гимнастика федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
22 сентябрга қадар давом этадиган семинарда россиялик эксперт Михаил Воронин Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 28 нафар мураббийга ўз билимлари билан ўртоқлашади. Ўқув дарслари амалий ва назарий тарзда ташкил этилиб, унда ёшларга гимнастиканинг дастлабки сабоқларини тўғри бериш, спортчи билан психологик йўналишда ишлаш, мусобақаларга тайёрлашдаги замонавий методика ва тенденциялар каби мавзулар ўрин олган.









