16 Сентябр 2025 761

Тошкентда бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимизда бадминтон бўйича ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада 7 мамлакатдан ташриф буюрган 97 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда.

Беллашувлар U15, U17 ва U23 ёш тоифаларида ўтказилмоқда. 22 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада жамоавий, яккалик, жуфтлик ва микст дастурларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.

Text to speech