16 Сентябр 2025
584
Боксчиларимиз тантанали кутиб олинди
Бугун тонгда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизга қайтиб келди. Мусобақа қаҳрамонларини Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, яқинлари тантанали кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз дунё биринчилигида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.









