16 Сентябр 2025
867
Футзал бўйича Ўзбекистон ва Япония жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси келаси йил Индонезияда ўтказиладиган Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги терма жамоамиз қитъанинг номдор жамоаларидан бири – Японияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мазкур ўйинни Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳам кузатиб борди. Расмийлар учрашув давомида Спорт вазирлиги ва мамлакат футзал федерацияси раҳбарияти билан қатор устувор режаларни муҳокама қилиб олишди.
Баҳсда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.









