15 Сентябр 2025
544
Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашади
Бугун Хорватия мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси гиламга чиқади.
Ортда қолган кун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Ғуломжон Абдуллаев ярим финалда қирғизистонлик Бекзат Алмаз улуга имкониятни бой берди. Энди у бугун бронза медали учун беллашади. Абдуллаевнинг бу босқичдаги рақиби кун давомида маълум бўлади. Шунингдек, бугун Умиджон Жалолов ва Лайло Собирова саралаш беллашувларини ўтказишади.
-65 кг: Умиджон Абдуллаев – Нино Леутерт (Швейцария)
-59 кг: Лайло Собирова – Надзея Буланая (Нейтрал спортчи)



