15 Сентябр 2025
1259
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 11 та медалга эга чиқди
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилиги поёнига етди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 540 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Олтин медаль:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медаль:
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза медаль:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-75 кг: Азиза Зокирова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат бокс федерацияси, спортчи ва мураббийлар ҳамда миллионлаб ҳамюртларимизни ушбу муваффақият билан самимий қутлайди.






