15 Сентябр 2025 680

19 ёшли Акмалжон Исроилов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги энг ёш боксчи Акмалжон Исроилов (-85 кг) иштирокидаги финал баҳси поёнига етди. Мезбон Тийжн Стоттга қарши жанг олиб борган 19 ёшли боксчимиз рақибини кучли зарбалари олдида ожиз қолдириб, жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.

Text to speech