14 Сентябр 2025 791

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз 5 та олтин медалга сазовор бўлишди.

 Олтин медаль:
-81 кг: Самандар Муҳибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов
+78 кг: Умида Ниғматова

Шу тариқа, 8 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғарган ёшларимиз ҳам ўсмирларимиз сингари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Text to speech