14 Сентябр 2025
615
Бугун 3 нафар курашчимиз гиламга чиқади
Бугун Хорватияда ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтади. Эркин кураш бўйича кечадиган беллашувларда 2 нафар ҳамюртимиз саралаш баҳсини ўтказса, Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этишади.
Саралаш:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев — Салаҳ Катеб (Жазоир)
-74 кг: Мирзо Ҳайитов — Гиорги Элкабидзе (Грузия)
Ўтиш босқичи:
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов — Влагислав Байчаев (Венгрия)
