14 Сентябр 2025 596

Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалига сазовор бўлди. -75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Фазлиддин Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалабага эришиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.

Финал:
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Киван Рами (Болгария) 5:0

Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.

Ярим финаллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова - Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Лаша Гурули (Грузия) рақиб рингга чиқмади
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Габриэль Веочич (Хорватия) 5:0
-51 кг: Феруза Казакова - Бусе Наз Чакироглу (Туркия) 1:4
-70 кг: Азиза Зокирова - Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Михаил Фарес (Австрия) 5:0

 Бронза медаль:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-75 кг: Азиза Зокирова

Text to speech