13 Сентябр 2025
566
Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 9 та медаль билан бошлашди
Индонезияда ўсмирлар тоифасидан сўнг ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионатига навбат берилди. Бугунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.
Олтин медаль:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-66 кг: Дилшодбек Ҳамроев
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
Кумуш медаль:
-73 кг: Бунёд Сафаров
-57 кг: Райҳона Маматова
-63 кг: Нигина Сапарбоева
Бронза медаль:
-73 кг: Муҳриддин Маъруфов
-48 кг: Севинч Муродова
-57 кг: Моҳинур Аллаберганова

