11 Сентябр 2025 636

Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 8 та медаль билан бошлашди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

 Олтин медаль:
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров
-66 кг: Санжарбек Ашуров
-40 кг: Дилафрўз Болтабоева
-48 кг: Наргиза Дўсмаматова

Кумуш медаль:
-40 кг: Моҳинур Оллоберганова
-52 кг: Нигина Умрзоқова

 Бронза медаль:
-50 кг: Муҳаммадқодир Шодманов
-55 кг: Абубакр Сатторов

Text to speech