11 Сентябр 2025
897
III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди
22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда III Осиё ёшлар ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон делегациясининг ушбу мусобақага олиб бораётган ҳозирлиги бўйича йиғилиш ўтказилди.
Унда вазирлик ва МОҚ мутасаддилари терма жамоалар таркибини кўриб чиқиш, спортчиларнинг тайёргарлигини пухта йўлга қўйиш каби йўналишлар бўйича фикр алмашишди.
Маълумот учун, 27 спорт турида ташкил этиладиган мусобақада Ўзбекистон делегацияси 22 та йўналишда иштирок этиши кутилмоқда.




