19 Феврал 2025 1599

Президент топшириқларининг ижроси муҳокама марказида

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, МОҚ раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов раислигида ўтган йиғилишда Адҳам Икрамов ҳамда Отабек Умаров бошчилигидаги Спорт вазирлиги ва МОҚ масъуллари иштирок этди ва унда олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича фикр алмашилди.

Расмийлар давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатликда ишлаш, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш, кадрларнинг малакасини ошириш, селекция йўналишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини билдиришди. Шунингдек, ҳар бир терма жамоанинг янги Олимпия цикли учун ишлаб чиққан режаларини янада такомиллаштириш, ҳудудлардаги спорт инфратузилмасини яхшилаш бу борадаги муҳим қадамлардан экани таъкидланди.

Text to speech