18 Феврал 2025
1481
Uzbekistan aquatics федерациясининг устувор режалари ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди
Бугун Касаба уюшмалари федерациясида Uzbekistan aquatics федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирок этган тадбирда 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш каби вазифалар соҳа мутахассислари билан муҳокама қилинди.
Тадбир давомида федерация раиси ўринбосарлари, Ижроия қўмитаси, назорат-тафтиш комиссияси, ҳудудий вакиллари таркиби қайта шакллантирилиб, ташкилотнинг янги устави ҳам тасдиқланди. Суҳбат давомида вилоятлардаги инфратузилмани янада яхшилаш, сув спорти турлари оммавийлигини ошириш бўйича ҳам қатор масалалар кўриб чиқилди.








