16 Феврал 2025 1204

Рапирачи йигитимиз Тошкетда ўтаётган Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги баҳслари спортчилармиз учун омадли ўтди.

Муросасиз беллашувлар якунида Улуғбек Усмонов бронза медалига сазовор бўлди. Шоҳсупанинг қолган барча поғоналарини италиялик қиличбозлар эгаллашди. Бугун жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Text to speech