15 Феврал 2025
1241
Боксчиларимиз Янгиободда халқаро мусобақаларга тайёрланишмоқда
Айни кунларда турли ёш тоифаларидаги бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Тошкент вилоятининг Янгиобод спорт базасида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Мазкур машғулотлар асосий таркиб учун ой якунида Болгарияда старт оладиган «Странжа» мусобақасига, қолган жамоаларга эса бошқа халқаро турнирларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
