7 Феврал 2025
1042
Харбин-2025: Кун анонси
Бугун Харбин-2025 IX қишки Осиё ўйинларига старт берилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидан аввал бир қатор дастурларда саралаш баҳслари ўтказилади. Хусусан, унда шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог ҳам иштирок этади.
Ҳамюртимиз чорак финалда Хитой, Мўғулистон, Вьетнам, Қозоғистон ва Гонконг вакиллари билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Бўлажак пойгада спортчимизга омад тилаймиз!
Дастурлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
