6 Феврал 2025
1281
ООКнинг 93-Ижроқўм йиғилиши муваффақиятли якунланди
Харбин шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 93-Ижроқўм йиғилиши ўз ишини якунлади. Маълум қилганимиздек, унда Ижроқўм аъзоси, ООК вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
Тадбир аввалида Харбин шаҳри мерияси вакили меҳмонларни қарши олишдан мамнун эканини билдириб, барча спортчиларга омад тилади. Анжуман давомида Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва 2029 йил Саудия Арабистонида ташкил этиладиган келгуси қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича тақдимотлар ўтказилди.






