6 Феврал 2025 1263

Рустам Саидовни табриклаймиз!

Бугун ўзбек боксининг яқин ўтмишдаги ёрқин вакилларидан бири, Сидней-2000 ёзги Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Рустам Саидов туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Тўхтасиновични таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech